11:01 / 03.07.2017
10 548

200 минг сўм сотилаётган дори аслида 50 минг сўм экан

200 минг сўм сотилаётган дори аслида 50 минг сўм экан
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг ярим йиллик иш фаолияти бўйича ўтказилган матбуот анжуманида жуда камёб ва фақатгина рецепт асосида сотилувчи неотон дорисининг нархи ҳақида савол берилди.

Журналистнинг айтишича, хусусий дорихоналардан ушбу дорини 200 минг атрофида харид қилган. “Дори-дармон” акциядорлик компанияси неотон дорисининг энг арзони 50 минг сўм, энг қиммати эса 50 минг 300 сўмгача баҳоланишини билдирди.

Яна бир журналист бугунги кунда болаларни гепатит А касаллигидан ҳимоя қилиш учун эмланадиган дори воситалари қимматлигини ва мамлакатимизда нима учун ишлаб чиқарилмаётгани хусусида савол берди. Масалан, Бельгияда ишлаб чиқарилгани 150 минг сўм, Хитойда ишлаб чиқарилгани эса 100 минг сўмдан сотилади.

Мутасаддиларнинг жавобига кўра, ушбу дорини ишлаб чиқариш учун юртимизда етарли гиёҳлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 200 минг сўм сотилаётган дори аслида 50 минг сўм экан