13:32 / 04.07.2017
5 490

Россияда халқаро қидирувда эканини билмаган ўзбекистонлик собиқ амалдор ушланди

Россияда халқаро қидирувда эканини билмаган ўзбекистонлик собиқ амалдор ушланди
17 июль куни Россия ИИВнинг Москва шаҳри бошқармаси Навбатчи қисмига 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилганида фуқаро халқаро қидирувда экани аниқланди.

Маълум бўлишича, ўз ватанида ушбу фуқарога нисбатан ЎзР Жиноят кодексининг бирданига иккита моддаси (лавозимини суистеъмол қилиш ва лавозимий сохталаштириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жиноятчи Россияда чет эл фуқароси сифатида бўлиш муддатини бузгани учун қўлга тушган.

Ушланган шахснинг сўзларига кўра, у Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри маъмуриятида статистика бошқармаси бошлиғи лавоизмида ишлаган. Қидирувда эканини билмаган. Кўп йиллардан буён “Тёплый стан”да боғбон бўлиб ишлаб келган. Россияда янги оила қурган.

Ушбу шахсга нисбатан РФ Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 18.8-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Фуқаро Россиядан чиқариб юборилади. Унинг кейинги тақдирини Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда халқаро қидирувда эканини билмаган ўзбекистонлик собиқ амалдор ушланди