13:54 / 05.07.2017
6 875

“Боғбон” 21 килограмм гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга тушди

“Боғбон” 21 килограмм гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга тушди
Андижон вилояти миқёсида ўтказилаётган кенг қамровли “Қора дори-2017” тезкор-профилактика тадбирининг I-босқичи давомида Шаҳрихон тумани ИИБ туманда истиқомат қилувчи Р.А. исм-шарифли кишини (исм шарифлари ўзгартирилган) қўлга олди.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Бўз туманидаги боғдорчилик хўжаликларидан бирида ишловчи шахс Шаҳрихон тумани ҳудудидаги “Тошкент-Андижон” “А-373” йўлида 3 дона полиэтилен қопларда бўлган жами оғирлиги 21 кг 160 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини 1 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Боғбон” 21 килограмм гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга тушди