18:23 / 06.07.2017
6 981

Бухорода қизнинг пулини унга уйланмоқчи бўлган йигит ўмариб кетди

Бухорода қизнинг пулини унга уйланмоқчи бўлган йигит ўмариб кетди
Қоракўл тумани, Хўжакон МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан айбланиб ҳозирда Бухоро вилоят ИИБ 3-сонли Тергов ҳисбхонасида сақланаётган Б.Зикиров ҳам ўзининг қилмишлари туфайли маҳбус номини олди, — деб ёзади Кун нашри.

Турли ўғриликлар содир қилиб, бир неча нафар фуқаронинг жабрланиб қолишига сабабчи бўлганлиги етмагандай, ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб талончилик жиноятига ҳам қўл урганлиги аниқланди.

Жумладан, маҳбус Б.Зикиров Бухоро шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган, З.Бобоеванинг ишончига кириб, унга уйланишини ваъда қилиб, ундан Бухоро шаҳар Юридик ва маиший хизмат коллежи ва Когон шаҳри ҳудудларида бир неча марта турли-хил муаммоларини ҳал қилишини рўкач қилиб, жами 28.000 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Зикировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўшимча айб эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода қизнинг пулини унга уйланмоқчи бўлган йигит ўмариб кетди