18:42 / 07.07.2017
8 283

27 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

27 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия бошқармалари томонидан давлат нотариал идоралари ходимлари меҳнат ва ижро интизомига риоя қилинишининг умумий аҳволи бўйича 312 маротаба рейдлар ўтказилган ва аниқланган камчиликлар юзасидан 67 нафар давлат нотариал идора ходимларига нисбатан тегишли интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати UZ24 га маълумот берган.

Адлия вазирлиги томонидан нотариал идора фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар вазирлик ва ҳудудий адлия бошқармалари томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган мурожаатлар бўйича айбдор ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб келинмоқда.

Жумладан, 2016 йилда республикада фаолият кўрсатаётган нотариал идора ходимларининг 150 нафарига нисбатан, яъни 130 нафарига ҳайфсан, 22 нафарига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган ҳамда 5 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган.

27 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 27 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган