23:32 / 08.07.2017
7 822

Юрак жарроҳи машина тузатувчи устанинг берган саволига жавоби билан лол қолдирди

Юрак жарроҳи машина тузатувчи устанинг берган саволига жавоби билан лол қолдирди
Машҳур юрак жарроҳи автомобилининг маторини кўрсатиш учун механикнинг устахонасига олиб келди. Механик уста автомобил маторини очиб таъмирлашни бошлади, яроқсиз бўлиб қолган айрим эҳтиёт қисмларини олиб, янгисини ўрнатди. Уста жарроҳга қараб: “Мумкин бўлса сизга битта савол берсам, майлими?”, деб қолди.

Жарроҳ озгина ҳайрон бўлиб: “Майли сўранг!”, деди. Механик: “Сиз юраклар устида амалиёт олиб борасиз. Мен ҳам автомобилларнинг “юрагини” (яъни моторини) очаман, худди сиз каби касалини топиб ислоҳ қиламан. Касбимизнинг моҳияти бир-бирига жуда яқин.

Лекин айтинг-чи нима учун оладиган иш ҳақимиз кескин фарқ қилади? Операциянгиз учун жуда кўп пул оласиз, сизга нисбатан бизга жуда кам пул тўланади. Сабаби нима?” деди.

Жарроҳ механикнинг олдига жуда яқин келиб, унинг қулоғига энг паст овозда, деярли шивирлаган ҳолда: “Агар қўлингдан келса, автомобилни ўчирмасдан маторини таъмирлаб кўр-чи!?”, — деди.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юрак жарроҳи машина тузатувчи устанинг берган саволига жавоби билан лол қолдирди