07:29 / 09.07.2017
7 692

Жазирамани менсимаган инспектор ўз постини ташлаб кетмади

Жазирамани менсимаган инспектор ўз постини ташлаб кетмади
Айни кунларда бутун Ўзбекистон бўйлаб жазирама кунлар ўтмоқда. Аввал хабар берганимиздек, об-ҳаво ўзининг тарихий максимумини такрорлаш арафасида. Мутахассислар бундай пайтларда, салқин жойларда, уйда ёки ишхонада бўлишни тавсия этишади.

Аммо касби туфайли жазирамани ҳам менсимай меҳнат қилаётган фидокор инсонлар учун об-ҳавонинг қандай келиши чикора иш. Ижтимоий тармоқларда ана шундай иссиқ кунда ўз ўрнини ташлаб кетмай, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган инспекторнинг жонкуярлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

“Кўчада 50 даража иссиқ, аммо у бир соатдан бери ишламоқда. Бундай инспекторлар ҳурматга лойиқ”, - деб ёзади пост муаллифи.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг аксарияти мазкур инспекторнинг хатти-ҳаракатини олқишлашган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазирамани менсимаган инспектор ўз постини ташлаб кетмади