16:17 / 13.07.2017
26 856

Тошкентда 800 минг сўм эвазига бир йўла икки аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳолати аниқланди

Тошкентда 800 минг сўм эвазига бир йўла икки аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳолати аниқланди
2017 йилнинг 9 июль куни тахминан соат 23:30ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юсупова Манзура Муроджон қизи ва Абдурахимова Дурдона Рустам қизи, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, қўшмачилик билан шуғулланиб, 800.000 сўм пул эвазига фуқаро “А” ни икки нафар аёллар билан жинсий алоқа қилишлари учун таништириб қўйганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, ғаразли ниятларда қўшмачилик қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 800 минг сўм эвазига бир йўла икки аёл билан жинсий алоқа қилиш ҳолати аниқланди