15:25 / 15.07.2017
7 731

Сурхондарёдаги археологик қазишмалар чоғида император муҳри топилди

Сурхондарёдаги археологик қазишмалар чоғида император муҳри топилди
Далварзинтепа археологик объектидаги қазишмалар чоғида эрамиздан аввалги 110-127 йилларда ҳукмронлик қилган Кушон императори Вима Кадфизга тегишли муҳр топилди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси санъатшунослик институтининг санъатшунослик экспедицияси қадимги Бақтрия ҳудудидаги Далварзинтепа археологик объектида қазишма ишларини олиб борди. Қазишма ишлари чоғида сопол идишлар, эркак ва аёлларнинг лойдан ясалган ҳайкалчалари, атир идиши, тошга ўйилган ҳайвон тасвири ва 50 дан ортиқ мис тангалар топилди.
Топилган буюмлар орасида икки томонига эркак киши тасвири туширилган муҳр ҳам бўлиб, кимёвий қайта ишлов жараёнида у Кушон сулоласи асосчиси Кадфиз Куджуланинг ўғли император Вима Кадфизнинг тасвири эканлиги аниқланди. У эрамиздан аввалги тахминан 110-127 йилларда империяни бошқарган.

Далварзинтепа шаҳар харобаси Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, Кушон империясининг Марказий Осиёдаги машҳур тарихий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Бир қанча вақт у империянинг пойтахти ҳам бўлган.
Шуниси диққатга сазоворки, унинг ўғли Канишкага (ҳукмронлик даври эр.ав. 127-154 йиллар) тегишли муҳр ярим аср илгари Ҳиндистондан топилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёдаги археологик қазишмалар чоғида император муҳри топилди