16:52 / 15.07.2017
5 918

ЎзМУда сохта абитуриентлар аниқланди

ЎзМУда сохта абитуриентлар аниқланди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бошқа бир абитуриентларнинг ўрнига ҳужжатларини топширишга уринган сохта абитуриентлар аниқланди. Бу ҳақда «UZ24» хабар берди.

2017 йилнинг 11 июль куни университетнинг Журналистика ва Физика факультетларига 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган фуқаро Ҳасанов Бобур ва 1998 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро Ёқубов Шахзодбеклар бошқа бир абитуриентнинг ўрнига ҳужжатларини топширишга уринишган. Уларнинг сохта эканликлари ЎзМУда шу йилдан жорий этилган абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизими, шунингдек, юзидан танувчи ва бармоқ излари сканер орқали шахсни аниқлашга қаратилган технология ёрдамида фош бўлди.

“Масаланинг энг қизиқ томони, ҳар икки фуқаро ҳам ўзини “Биз “зиёли снайперлар”миз, ҳеч қандай айб иш қилганимиз йўқ..., деб даъво қилишган”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Миллий университет Қабул комиссияси барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини юқоридаги каби “зиёли снайперлар”нинг тузоғига илиниб қолмасликка чақиради. Шунингдек, юқоридаги янги “ақлли технология” 2017 йилнинг 1 август куни ЎзМУнинг барча факультетларида тўлиқ ишлашини ҳам маълум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎзМУда сохта абитуриентлар аниқланди