Илёс Раҳимов Ёшлар иттифоқининг Наманган Кенгаши раиси этиб сайланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Илёс Раҳимов Ёшлар иттифоқининг Наманган Кенгаши раиси этиб сайланди

Жамият 16-07-2017, 18:47 287
Илёс Раҳимов Ёшлар иттифоқининг Наманган Кенгаши раиси этиб сайланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Унда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларга муносиб шароитлар яратиш, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Илёс Раҳимов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди. Кенгаш раҳбари вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми жиҳатидан ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Анжуманда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова иштирок этди ва сўзга чиқди.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.