21 мушукнинг бошига етган америкалик 16 йилга қамалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

21 мушукнинг бошига етган америкалик 16 йилга қамалди

Жамият 16-07-2017, 19:09 407
21 мушукнинг бошига етган америкалик 16 йилга қамалди
АҚШда Санта-Клара округи олий суди 14 июль куни 26 ёшли калифорнияликни 21 та мушукнинг умрига зомин бўлгани учун 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган. Қотил баъзи жониворларни ўлдириш учун уларни атайлаб имлаб чақириб олганлиги ойдинлашган.

Суд зали ўлдирилган жониворларнинг хўжайинлари, уларнинг оила аъзолари ва уларга тасалли берувчи инсонлар билан тўлиб тошган эди. Даъвогарлар ўз даъвосини ўқиб эшиттираётганида кўпчилик йиғлаб юборган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Mercury News нашрининг ёзишича, Роберт Рой Фермер 2016 йилда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси бўйича 21 та жиноятига иқрор бўлган.

2015 йилнинг сентябридан бошлаб Сан Хоседаги Камбрий истироҳат боғидан мушуклар йўқола бошлагач, вақт ўтиб ўларнинг мурдалари топилган. Қотил 2015 йил 8 октябрида қўлга олинган. У автомобиль тўхташ жойларидан бирида машинаси ичида ухлаб ётган бўлган, машинанинг асбоблар панели устида ўлдирилган мушук бўлган.

Полиция машинани тинтиув қилиш жараёнида мушуклар қотилини айблини исботловчи бошқа далиллар ва ов пичоғи топишган.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.