10:21 / 17.07.2017
7 227

Ўзбекистонда ҳафта давомида йўловчи ташиш билан лицензиясиз шуғулланганлик учун 300 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланди

Ўзбекистонда ҳафта давомида йўловчи ташиш билан лицензиясиз шуғулланганлик учун 300 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланди
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижасида ўтган ҳафта давомида 4150 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 3392 нафар шахсга нисбатан 1 040,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Жумладан:

Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 767 нафар шахсга нисбатан 114,7 миллион сўм;

Бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 68 нафар фуқарога нисбатан 50,9 миллион сўм;

Уй-жойга доир мулк ҳуқуқини ўз вақтида расмийлаштирмаган 439 нафар фуқарога нисбатан 65,8 миллион сўм;

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 175 нафар фуқарога 26,3 миллион сўм;

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 431 нафар фуқарога нисбатан 323,6 миллион сўм;

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 409 нафар фуқарога нисбатан 306 миллион сўм;

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 855 нафар мансабдор шахсига нисбатан 128 миллион сўм;

Дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 17 нафар мансабдор шахсига нисбатан 25,5 миллион сўм;

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларҳун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 231 нафар мансабдор шахсига нисбатан 104 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳафта давомида йўловчи ташиш билан лицензиясиз шуғулланганлик учун 300 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланди

Жамият янгиликлари