22:40 / 21.07.2017
5 989

Путин ҳаётидаги энг қадрли нарсалар ҳақида айтди

Путин ҳаётидаги энг қадрли нарсалар ҳақида айтди
Россия президенти Владимир Путин Сочидаги «Сириус» таълим маркази тарбияланувчилари билан учрашувда ўз ҳаётидаги асосий уч қадрли нарса ҳақида айтиб ўтди, деб ёзди Kun.uz нашри.

«Биринчиси — ҳаётнинг ўзи. Бу энг катта бойлик. Кейингилари — севги ва озодлик», — деган президент.

У ўзи санаган қадриятларнинг ҳар бири учун трактатлар ёзиш мумкинлиги, улар ҳақида чексиз ўйлаш мумкинлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Путин разведка мактабидаги лақаби ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ҳақида маълумот бергани хабар қилинганди. У шунингдек, 2018 йилги сайловларда иштирок этиш бўйича қарорни ҳали қабул қилмаганини билдириб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин ҳаётидаги энг қадрли нарсалар ҳақида айтди