17:31 / 22.07.2017
6 137

Видео: ўзбекистонлик 3 талаба БМТ бош қароргоҳида сўзга чиқишди

Видео: ўзбекистонлик 3 талаба БМТ бош қароргоҳида сўзга чиқишди
Кеча, 21 июль куни Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида талабалар ўртасида ўтказилган “Кўп тил – бир олам” танловининг 60 нафар ғолиби эълон қилинди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Танловнинг биринчи босқичида дунёнинг 170 та мамлакатидан 6 мингдан зиёд талаба қатнашди. Улар ўз иншоларини БМТнинг расмий тили ҳисобланган – инглиз, араб, француз, испан, хитой ва рус тилларида тақдим этишди.

Ҳар бир тил йўналишида 10 тадан ғолиб, умумий ҳисобда 60 нафар ғолиб эълон қилинди.

Қувонарлиси шуки, рус тилидаги иншолар танлови ғолиблари орасида ўзбекистонлик талабалар ҳам бор. Улар – Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи. Таҳририятимиз номидан уларни чин дилдан муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида ҳам бундан-да юқори ютуқларни тилаймиз.

Шунингдек, қирғизистонлик Гўзал Абдуллаева, Сайқал Омонбекова, Молдовадан Яна Скваровская, Қозоғистондан Карина Калиева, Жанара Кангтарбай, Украинадан Олена Онуфрива ва Сергей Лашин ҳам ғолиблар қаторидан жой олишди.

Танловнинг барча ғолиблари Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси залида сўзга чиқдилар. Уларга Халқаро ёшлар форумида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: ўзбекистонлик 3 талаба БМТ бош қароргоҳида сўзга чиқишди