11:03 / 23.07.2017
5 231

Туркия терма жамоаси бош мураббийи ресторан жанжалига аралашди

Туркия терма жамоаси бош мураббийи ресторан жанжалига аралашди
Туркиянинг Измир шаҳридаги Алачати даҳасида икки ресторан ўртасидаги келишмовчилик сабаб чиққан можарога Туркия футбол терма жамоаси бош мураббийи Фотиҳ Терим ҳам аралашгани турк матбуотида ўз аксини топди.

Алачатида очилган икки янги ресторан ўртасидаги зиддиятнинг шов-шув бўлишига сабаб, уларнинг бири “Аданаспор” клубининг собиқ президенти Салоҳиддин Айдоғдуга қарашли Yüzevler Kebapçısı кабоб ресторани бўлса, иккинчиси Фотиҳ Теримнинг куёви Аҳмет Баран Четин муассисларидан бири бўлган Beeves Steak House стейк ресторани эканидир.

Матбуотда ёритилишича, муроса қочиши икки янги ресторан орасига девор қад ростлаши ва бунинг ортидан Теримнинг куёви қўшнисидан қўрани нарироққа олишини сўрашидан бошланди. Кабоб ресторани соҳибининг қўрани атиги 60 см силжитганини етарли эмас, деб топган Аҳмет Баран Четин ўртага қайнотасини тиқди.

Фотиҳ Теримнинг “Аданаспор” собиқ президентига телефонда таҳдидомуз тарзда мурожаати жавобсиз қолгач, Туркия терма жамоаси бош мураббийи икки куёви ҳамда қўриқчилари билан биргаликда Измирга келиб, Beeves Steak House ресторанини вайрон қилиб, стол-стулларни синдириб ташлашди. Ресторан эгаси Салоҳиддин Айдоғду билан Фотиҳ Терим ўртасида катта жанжал бўлди. Полиция келганида Терим ва шериклари ресторанни тарк этиб улгурганди.

“Мен ёзма шикоятимни ҳуқуқ-тартибот органларига топширдим. Терим уни қайтариб олишим учун ўртага катта-катта одамларни қўйяпти. Лекин менинг шикоятни қайтариб олиш ниятим йўқ”, деб баён қилди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркия терма жамоаси бош мураббийи ресторан жанжалига аралашди