10:02 / 26.07.2017
6 122

Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди, икки инсон ҳалок бўлди

Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди, икки инсон ҳалок бўлди
Яшнобод туманида 25 июль куни соат 16:30лар атрофида жиддий ЙТҲ юз берди. Қўйлиқ-3 мавзесида содир бўлган ҳодиса сабаб икки инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари хабарига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, “Жентра” автомобили ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотиб, қатнов қисмидан ташқарига чиқиб кетган.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, автомобиль дарахтга бориб урилган. У тиклаб бўлмас ҳолатга келгани айтилмоқда.

Баъзиларнинг сўзларига кўра, “Жентра” тахминан соатига 120 километр тезликда ҳаракатланган.

Ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот ҳозирча берилмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди, икки инсон ҳалок бўлди