12:22 / 26.07.2017
8 184

Эрон янги валютага ўтмоқда

Эрон янги валютага ўтмоқда
Эрон амалдаги риалнинг ўрнига “туман” пул бирлигига ўтмоқда, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамасининг котиби Муҳсин Ҳожи Мирзоий хабар берди.

“Пул ҳисоб-китобини соддалаштириш мақсадида шу қарорга келдик. Бир туман ўн риалга тенг бўлади, бу билан битта нолни камайтиришга муваффақ бўламиз”, деди у. Эронда 1932 йилга қадар туман муомалада бўлиб, кейинчалик риалга ўтилган эди. Энди эса аксинча туманга қайтилмоқда. Бошқа пул бирлигига ўтиш ҳукумат иқтисодий комиссияси томонидан олти ой мобайнида ўрганилди. Пул ислоҳоти лойиҳаси ўтган йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган эди.

Ҳозирга қадар туман Эроннинг норасмий пул бирлиги ҳисобланиб келган. Эронликлар кундалик ҳаётлари давомида “туман” сўзини мунтазам равишда ишлатиб келиши чалкашликларни юзага келтирар эди. Риал сўнгги йилларда жуда қадрсизланиб кетди. Айни пайтда АҚШ доллари Эронда 39 минг риални ташкил этган бўлса, эндидан бошлаб, 3,9 минг туманни ташкил қилади. Эронда битта белгини деноминация қилиб, пул купюраларидаги учта ёки тўртта нолни олиб ташлаш таклиф этилган эди, аммо бундай кескин қадам қўймасликка қарор қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрон янги валютага ўтмоқда

Жамият янгиликлари