13:31 / 28.07.2017
7 188

Дональд Трамп чизган сурат 30 минг долларга сотилди

Дональд Трамп чизган сурат 30 минг долларга сотилди
Америка президенти Дональд Трампнинг Нью Йорк шаҳри осмонўпар бинолари акс этган сурати кимошди савдосида тахминан 29,2 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Лос Анжелесда жойлашган Nate D. Sanders Auctions ким ошди савдо уйи маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Гап Трампнинг Trump Tower биносидан Нью Йоркнинг маркази тасвирланган ҳаваскорлик сурати ҳақида бормоқда. АҚШ президенти имзоси чекилган сурат олтинрангли фломастерда чизилган. Махсус рамкага жойланган сурат ҳолати жуда яхши экани тъкидланган.

Кимошди савдо уйида айтишларича, бу ишланма "ноёб ҳисобланади. Чунки, Трамп чизган суратлардан бир нечтаси маълум, холос". Унинг бошланғич нархи 9 минг доллардан бошланган. Харидор исми ошкор қилинмаган.

Трамп ушбу суратни 2005 йили ўтказилган хайрия акцияси доирасида чизган. Хайрия акциясини Pitney Bowes компанияси Халқаро саводхонлик куни муносабати билан ўтказган. У таниқли санъат арбоблари, спортчилар, ёзувчилар, рассомлар ва сиёсатчилардан ўзига хос бирор нарсани чизишни сўрашган. Кейинроқ, бу расмлар кимошди савдосига қўйилган. Ундан тушган маблағлар АҚШ ва Канадада саводсизликни тугатиш марказларига топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дональд Трамп чизган сурат 30 минг долларга сотилди