18:03 / 28.07.2017
18 151

Алишер Усмонов ҳамма пулларини Ўзбекистонга беришини маълум қилди

Алишер Усмонов ҳамма пулларини Ўзбекистонга беришини маълум қилди
Асли ўзбекистонлик тадбиркор, Россиянинг энг аҳамиятли кишилари қаторида етакчилардан бўлган Алишер Усмонов Forbes нашрига нима учун пулларини хайрия учун сарфлашини айтди. Бу ҳақда Dia.uz нашри хабар қилмоқда.
– Нима учун меросхўрларингизга ҳеч нима қолдирмай, ҳамма пулингизни хайрияга сарфламоқчисиз?
– «Биринчидан, менинг меросхўрларим йўқ. Чунки менинг фарзандларим йўқ – қолгани гап-сўзлар. Қариндошларим етарлича таъминланган, улар ўзига тўқ одамлар ва менинг меросимга муҳтож эмас. Маблағларимни хайрия фондига қолдиришга келсак, умид қиламанки, Оллоҳ менга умр беради ва мен ўйлаб кўраман. Аммо албатта, ҳаётий заруриятга эга деб ҳисоблаган фондларимни яратаман: менинг тарихий ватаним Ўзбекистонда илм-фанни, санъатни ривожлантиришга алоқадор фондлар. Мамлакатга илмий янгиликларни олиб келувчи, ёшларга ҳаётда ўз йўлларини топишга ёрдам берувчи фондлар. Пулларимни шуларга бераман…»,- деди Усмонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов ҳамма пулларини Ўзбекистонга беришини маълум қилди