20:02 / 28.07.2017
7 079

Тест маркази тузган саволлар қайда-ю, мактабдаги таълим даражаси қайда?

Тест маркази тузган саволлар қайда-ю, мактабдаги таълим даражаси қайда?
1 август имтиҳон кунига оз қолди. Абитуриентлар минг машаққат ила илм олишда, яна кимдир таниш топишда ва бошқаси шпаргалка излашда давом этмоқда. Ҳа, яширмайлик пул, таниш билиш ва шпаргалка излаш жуда оммавийлашиб бормоқда. Билишимизча баъзи ўқув марказларида шпаргалка ёдлатиш ва х-вариантларга мурожаат қилиш усуллари ҳам қўлланилмоқда. Буни эса назаримизда асло ёшларимизнинг дангасалигидан деб билмаймиз. Чунки, тест марказининг мисол учун математика бўйича тузилган тестларини 11-синфгача бўлган билимини тўлиқ эгаллаб ҳам ечиб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда тест марказининг саволлари қайда-ю, мактабларимизда берилаётган билим савияси қайда?

Мактабни аъло баҳолар билан тугаллаб, репититор ёрдамисиз олий ўқув муассасига киришнинг ўзи эртак. Коллеж эса орадаги росмана катта тўсиқ. Аксарият коллежларда таълим савияси ҳаминқадар. Ёшлар коллежга бориб, 3 йил вақт йўқотгандан репититорга боришни афзал билишади.

Ўқувчи репититор ёллаб, пул сарфлаб қўшимча таълим олмаса тестга кириб овора бўлишнинг кераги йўқ. Шундай экан баъзи ота-оналар репититор, шпаргалка ёки пора вариантларидан қулайроғини ва чўнтагига, фарзандининг савиясига мосроғини танлаб қўйишни эп кўрмоқда. Тест марказидаги “ой”дан тушганлар савол тузишдан аввал мактабдаги билим савияларини ва айниқса дарсликлардаги мавзулардан чиқиб кетмасликни ўйлаб кўришса бўларди. Хусусан, математика фани бўйича тестда тушган мисолнинг бири Лондонда ОТМ талабалари учун ўтказилган олимпиаданинг иккинчи босқичида берилган. Бу каби мисолларни эса кўплаб келтириш мумкин.

Тест маркази “ой”да ўтириб бу каби саволларни тузишда, мактабларда ўқитувчилар жамоат ишлари билан оввора бўлишда давом этар экан, олий ўқув юртларига киришдаги коррупцияга барҳам бериб бўлмайди.


Манба: Dia.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест маркази тузган саволлар қайда-ю, мактабдаги таълим даражаси қайда?

Жамият янгиликлари