Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ягона интерактив порталда жойлаштирилган "Қурол ҳақида"ги қонун лойиҳасидан мақсад нима эканлигига тушунтириш берди.
Вазирликнинг билдиришича, мазкур қонун лойиҳаси республика ҳудудида фуқаролик, хизмат ва жанговар қурол-яроғлар борасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
"Қайд этиш жоизки, қонун лойиҳасида фуқаролар (тегишли тартибда овчилик жамиятлари ва спорт клубларида рўйхатдан ўтган аъзолар) фақатгина ов ва спорт машғулотлари учун ўқотар қуролга эгалик қилишлари ва фойдаланишлари мумкинлиги назарда тутилган", – дея аниқлик киритилади вазирлик матбуот хизмати томонидан.
Шунга мувофиқ, жисмоний шахсларнинг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликка хавф туғдирувчи ўқотар ёки бошқа қуролларга эгалик қилишларига йўл қўйилмайди.
Вазирликнинг таъкидлашича, фуқаролар ўзини ҳимоя қилиш мақсадида газ баллонлари, механик пуркагичлар, аэрозол ва кўздан ёш оқизувчи бошқа мосламалар ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган электрошок қурилмаларига эгалик қилишлари мумкин.
Бунда, ички ишлар органлари ушбу воситаларни тегишли тартибда текширувдан ўтказиб, фуқарога рухсатнома берганидан кейингина уларни олиб юриш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди