18:22 / 29.07.2017
6 022

Берлинда паришонхотир фуқарога 22 та олтин қуймаси ва 3,5 минг евро қайтарилди

Берлинда паришонхотир фуқарога 22 та олтин қуймаси ва 3,5 минг евро қайтарилди
Берлиннинг Нейкельн туманида ўткинчи шаҳар фуқаросига дарахт остида қолдирилган 22 та олтин қуймаси ва 3,5 минг еврони қайтарди. Бу ҳақда «The Local»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Қимматбаҳо буюмлар эгасининг полицияга изоҳ беришича, у велосипедини дарахтга тақаб қўяётган пайтда пул ва тилла бўлган ўрамни бир четга қўйган, кейин эса бу ҳақда унутган.

Дарахт остидан ушбу ўрамни топиб олган ўткинчи унинг ичидагиларни кўриб, ҳайратдан ёқа ушлади. Сўнг уларни полицияга олиб боришга қарор қилди. Ўрам ичида шахсий буюмлар ҳам бўлгани сабабли полициячилар унинг эгасини тезда топди.

Немис қонунчилигига кўра, йўқотилган буюмларни топиб олган кишиларга топилма қийматининг 3—5 фоизи берилади. Мазкур ҳолатда мукофот миқдори 2 минг еврони ташкил этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Берлинда паришонхотир фуқарога 22 та олтин қуймаси ва 3,5 минг евро қайтарилди