09:03 / 31.07.2017
7 735

Товуқ тухуми болалар учун кони фойда экан

Товуқ тухуми болалар учун кони фойда экан
Бир гуруҳ америкалик олимлар товуқ тухуми масаласида янги тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлишича, агар болага тез-тез товуқ тухумини қайнатиб бериб борилса, ақлий оқсоқликни бартараф этаркан, бола бўйи ўсишида алоҳида аҳамият касб этаркан, суяк хасталикларининг профилактикасида ҳам муҳим рол ўйнаркан. Бунинг учун олимлар олти ойликдан тўққиз ойгача бўлган болалар иштирокида товуқ тухумини синовдан ўтказишди.

Болаларга кунига бир донадан товуқ тухуми бериб борилди. Натижа юқорида таъкидланганидек кечди. Болаларнинг бўйи сезиларли тарзда тез ўса бошлади. Болажонларда тетиклашиш, фикрлаш доирасининг кенгайиб бориши кузатилди. Аммо биз бир нарсани эсда сақлаб қолишимиз керак. Тухум болага ҳафтада икки-уч марта бир донадан едирилади. Меъёрдан ошгани эса зарар етказишдан бошқага ярамай қолади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Товуқ тухуми болалар учун кони фойда экан