15:02 / 31.07.2017
6 634

Гулистон давлат университетига ўқишга олиб киришга ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Гулистон давлат университетига ўқишга олиб киришга ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Эртага, яъни 1 август куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари ўтказилади. Миллий хавфсизлик хизмати тест жараёнининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида самарали иш олиб бормоқда.

Шундай бўлса-да, давлат имтиҳонидан муаммосиз ўтиш мақсадида пора олиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент вакиллари билан биргаликда Гулистон давлат университетига кириш учун абитуриентлардан пул ундириш ҳолатларини аниқлади.

Гулистон давлат университетининг “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси ўқитувчиси Насибулло Саъдиев 3 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Бош прокуратура қошидаги Департамент Саъдиевга нисбатан жиноят иши очди. Унинг жиноий шеригини аниқлаш устида даслатки тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари, шу кафедранинг яна бир ўқитувчиси, университет кириш комиссиясининг котиби Комилжон Маматқулов бошқа бир абитуриентнинг ота-онасидан 2200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.


Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистон давлат университетига ўқишга олиб киришга ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди