22:10 / 31.07.2017
8 015

Ҳотамбек Шокиров Тошкент туманига ҳоким бўлди

Ҳотамбек Шокиров Тошкент туманига ҳоким бўлди
Зангиота тумани таркибидан ажратилиб, янгидан ташкил этилган Тошкент туманига янги ҳоким тайинланди. «Кун» манбаси маълумотига кўра, Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган Ҳотамбек Шокиров янги туманнинг янги ҳокими бўлди.

Ҳотамбек Шокиров (1970 йили туғилган) 2015 йил мартидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У солиқ органлари тизимидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган.

Президентнинг Тошкент вилоятига сафари давомида Зангиота тумани ҳудуди кенгайиб кетиши ортидан уни бошқариш қийинлашгани туфайли, ундан Тошкент тумани ажратиб олинганди. Тошкент тумани 2010 йили Олий Мажлис Сенати қарори билан Зангиота туманига қўшиб юборилган.

Эндиликда, Тошкент вилоятида Зангиота ва Тошкент туманлари мавжуд, бу туманлар марказлари мос равишда Эшонгузар ва Келес ҳисобланади.

Бундан аввалроқ «Агробанк»нинг собиқ раиси Абдуваҳоб Тамекаев Зангиота туманига ҳоким этиб тайинланганди. У 2016 йил февралидан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Саъди Шерматов ўрнини эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳотамбек Шокиров Тошкент туманига ҳоким бўлди