07:09 / 01.08.2017
9 186

Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-кимошди савдолари орқали сотилади

Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-кимошди савдолари орқали сотилади
Президентнинг 27 июлдаги ПҚ-3149-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Norma.uz’нинг ёзишича, унга кўра онлайн-кимошди савдолари жорий этилмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябридан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдолари «E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдони орқали фақат электрон онлайн-ким ошди савдолари шаклида ўтказилади. Бунинг учун ким ошди савдоларида Интернет орқали иштирок этиш имконини берадиган махсус дастурдан фойдаланилади. Буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибларни аниқлаш жараёнига аралашиш истисно қилинади.
Онлайн-ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақида лот кўрсатилган ҳолда у бошланишидан 10 кун олдин хабар берилади.

Хабарнома :
• Электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш маркази веб-порталида;
• Бош прокуратура ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси веб-сайтларида эълон қилинади.
Онлайн-ким ошди савдосида иштирок этиш учун ЭРИ билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш зарур бўлади. Бунда бошланғич онлайн-ким ошди савдолари нархни ошириш, такрорий онлайн-ким ошди савдолари эса нархни тушириш тамойили асосида ўтказилади.

Мол-мулк онлайн-ким ошди савдоларига баҳолаш қиймати бўйича қўйилади. Давлат ижрочилари онлайн-ким ошди савдоларида сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.
Электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш марказининг муассиси (мулкдори) вазифасини бажарадиган Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги ДУК корхонаси ҳисобланади.

Қуйидагилар унинг вазифасига киради:
• суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
• мол-мулкни электрон онлайн-ким ошди савдоларида сотиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
• фуқароларни электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш тартиби ҳамда савдога қўйиладиган мол-мулк тўғрисида кенг хабардор қилиш;
• электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш учун ЭРИ калити сертификатларини бериш;
• мол-мулкни сақлаш, ташиш, тутиб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш.

Марказ IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдонида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли ҳисобланади.
Марказ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-кимошди савдолари орқали сотилади