Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи О.Ботировнинг ҳаракатлари ходимларга шубҳа уйғотади. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Касбилик бу фуқаронинг қинғир ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар асосида, тезкор ходимлар томонидан унинг борар манзилларига “тузоқ” қўйилиб, охир-оқибат О.Ботировнинг асл “фаолият”и фош этилади.
Ушбу фуқаро айланма йўллар орқали Бухоро вилоятига келиб бу ерда ўзининг доимий мижозларига наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланади. Тадбир давомида ходимлар “оғуфуруш” О.Ботировни “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган жами 26,19 грамм миқдоридаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 800 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга оладилар.
О.Ботиров билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу наркотик моддаларни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи Султон исмли фуқародан 750.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди