09:40 / 02.08.2017
6 458

Сурхондарёлик йигит Юнусободдан ижарага олган уйини фоҳишахонага айлантирди

Сурхондарёлик йигит Юнусободдан ижарага олган уйини фоҳишахонага айлантирди
Бугунги кунда осон пул топиш илинжида айрим инсонлар қонунни четлаб ўтиш, ҳаром йўлдан юриш ҳеч нарса бўлмай қолгандек. Худди шундай шахслардан бири Юнусобод туманида ижара шартномаси асосида яшаб келаётган Б.Г. бўлиб, у шу манзилнинг ўзида фоҳишахона очганлиги маълум бўлди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган сурхондарёлик йигит 50.000 сўм пул эвазига 25 ёшли К.Ё. ва 20 ёшли А.Г.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланган.

Далилий ашё сифатида 50.000 сўм пул олинган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Ҳозирда фуқаро Б.Г.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёлик йигит Юнусободдан ижарага олган уйини фоҳишахонага айлантирди