13:34 / 02.08.2017
6 717

Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди

Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди.

Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.

Фаввора туман марказида фаолият бошлаган «Эко-парк» кўнгилочар масканида жойлашган. Уни «Мўъжиза сут маҳсулотлари» хусусий корхонаси барпо этди.


—1,1 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланган «Эко-парк» ҳудуди 4 минг квадрат метрдан иборат. Унда музқаймоқ, салқин ичимликлар, фаст-фуд сотуви йўлга қўйилди, грил-бар ишлаб турибди. Мусиқали ва рангли фаввора жиҳозлари Хитойнинг «Хунтай» компаниясидан олиб келинди. Узунлиги 32, эни 16 метр бўлган фаввора остига 300 дан ошиқ турли ранглар ҳосил қилувчи галогенлар жойлаштирилган, — дейди корхона иш юритувчиси Собиржон Ҳошимов.

«Эко-парк» очилиш маросимида тумандаги 3 нафар болакайнинг суннат тўйи ҳам ўтказилди. Уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди, велосипедлар совға қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда Ўзбекистондаги энг катта мусиқали фавворалардан бири ишга туширилди