20:01 / 05.08.2017
6 924

Юридик хизмат ёш ҳуқуқшуносларни жалб этмоқда

Юридик хизмат ёш ҳуқуқшуносларни  жалб этмоқда
Жамиятда ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш, фуқароларнинг эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақида йиллар давомида гапириб келинмоқда. Бу борада катта натижаларга эришилганини эътироф этиш лозим. Лекин соҳада кетма-кет фармон ва қарорларнинг қабул қилинаётгани ҳали жараён давом этаётганини англатади. “Ўзбекистон” телеканалидаги “Мулоқот вақти” кўрсатувида мана шу жараёнлар керакли натижаларга олиб келиши учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани хусусий сўз юритилди.

Кўрсатувда, “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг асосий, муҳим жиҳатига тўхталиб, унда юридик хизмат ходимларининг ижтимоий ҳимояси, моддий манфаатдорлиги оширилиб, уларнинг қонунийликни таъминлаш борасидаги вазифалари доираси кенгайтирилгани хусусида сўз юритилди.

Адлия вазирлиги томонидан ушбу соҳага ёш кадрлар, юристларни жалб қилиш мақсадида Юридик университетда бир неча бор ўқув семинарлари ташкил қилиниб, уларда битирувчи талабаларга юридик хизмат ҳақидаги қонунчилик янгиликлари таништирилган, уларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилган. Бунинг натижасида университет битирувчи талабалари орасидан 50 нафарга яқин битирувчи ҳозирда айнан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматида ишлаш ниятларини билдиришди”, - дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Равшан Шаропов.

Бундан ташқари, кўрсатув жараёнида маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ёш кадрларни давлат оргалари ва ташкилотларидаги вакант жойларга ишга жойлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.
[media=https://youtu.be/WRQ_HULZ_zw]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик хизмат ёш ҳуқуқшуносларни жалб этмоқда