Ўзбекистонлик таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмонова 27 июль куни ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Усмонованинг ўзи бугун, 5 август куни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида хабар берди, деб ёзади Qalampir.uz.
Кўпчиликка маълумки, Алишер Усмонов дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган. Миллиардернинг фарзанди йўқлиги учун унинг ёлғиз укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов унга меросхўр сифатида кўрилган. Алишер Усмонов ҳам уни ўз ўғлидек кўрган.
2013 йил Усмоновлар оиласи учун мусибатли кечди. 8 май куни тонгги соат 5:15 да Бобур Усмонов ва Кристина Йўлдошева ўтирган Ford Mustang автомобили Тошкентнинг Юнусобод туманида, "Shedevr" супермаркети яқинидаги қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи тўсиққа келиб урилади. Натижада Бобур ва Кристина воқеа жойида ҳалок бўлади.
Бобур ва Диёранинг 2012 йилда туғилган Марям исмли қизи бор эди.
Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Диёра Усмонова турмушга чиққанини расман эълон қилмади. У асосан Москва, Истанбул ва Дубай шаҳарларида истиқомат қилди.
Диёра Усмонованинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратига кўра, у ўғлига Икром деб исм қўйган. У қўйган суратда чақалоқнинг фамилиясига ҳам ишора берилиб, Икром Раҳимов деб ёзилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди