18:35 / 07.08.2017
11 267

ТДАУ сиртқи таълим шаклида иккинчи олий маълумотни олиш истагида бўлган фуқароларни ўқишга таклиф этади

ТДАУ сиртқи таълим шаклида иккинчи олий маълумотни олиш истагида бўлган фуқароларни ўқишга таклиф этади
Тошкент давлат аграр университети Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 25 июлдаги 4-сон баёни қарори билан Тошкент давлат аграр университетига 2017-2018 ўқув йили қабулидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитиш элементларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш учун розилик билдирилган.

Шу сабабли университет сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш истагини билдирган фуқароларни ўқишга таклиф этади. Ҳужжатлар 2017 йил 20 августгача қабул қилинади.

Сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ректор номига ариза;

олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);

3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;

№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

Мурожаат учун телефонлар: 03712605066; +998977518103

Электрон почта: [email protected]


Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТДАУ сиртқи таълим шаклида иккинчи олий маълумотни олиш истагида бўлган фуқароларни ўқишга таклиф этади