21:55 / 07.08.2017
7 972

Шавкат Тўлаганов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Шавкат Тўлаганов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бугун, 7 август куни Шавкат Мирзиёев мазкур фармонни имзолади.

Шунингдек, ушбу фармон билан Шавкат Тўлаганов аввал эгаллаб турган лавозими - Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди.

Янги лавозимига кўра унинг зиммасига эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат ҳудудларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича мажбуриятлар юклатилган.


Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Тўлаганов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди