Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахтимиздаги тўй ва маъракаларни ихчамлаштиришга киришди.
Шаҳар ҳокими фармойиши билан тасдиқланган тартибномага кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт.
Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочиш-у гул отиш ҳамда торт кесиш таъқиқланади.
Эндиликда никоҳ тўйлари, унаштириш, оқўрар ва фотиҳа маросимлари бирлаштирилади.
Чекловлар жумласига яна қуйидагилар киритилган:
- енгил машиналар сонини чеклаш (фақат келин-куёвга);
- аудио соз-овозларни пасайтириш;
- миллий қўшиқларни кўпайтириш;
- келин саломни никоҳ тўйи вақтида тўйхонанинг ўзида ўтказиш ва турли совғалар беришни йўқ қилиш.
Тўй ва азага боғлиқ маъракалар ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини хабардор қилиниши шарт этиб қўйилган.
Бундан ташқари, ўтказиладиган тадбирларда диний мавзудаги маъруза кўзда тутилган бўлса, фақат дин соҳаси вакили, имом-хатиб томонидан маъруза қилиниши шарт қилиб белгиланди.
Янги тартибга мувофиқ, ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳланувчи ёшлар ариза топшириш вақтида яшаш жойларидан, маҳаллалардан маълумотнома олиш талаб қилинади. Никоҳ фақат рўйхатдан ўтган имом-хатиб томонидан ўқилади.
Эндиликда никоҳ тўйларида хонадонлардан одоб-аҳлоқ қоидаларига, саҳна маданиятига ва ташқи кўриниш маданиятига қатъий риоя этилиши ҳам талаб қилинган.
Янги тартибда келинларга қимматбаҳо чет эл мебеллари, гиламлар ва бошқа жиҳозларнинг бўлғуси қайноналар томонидан талаб қилишига чек қўйилган.
Шунингдек, сепга келинлик одоби, куёвнинг оилавий ўрни ҳақидаги адабиётлардан қўшиш сўралган.
Қиз томони берадиган ошни фақат яқин қариндошлар (200 кишидан оширмаслик) ўртасида ўтказиш талаб қилинади.
Янги тартибга мувофиқ, қовурдоқ, чаллар ва қуда чақириш маросимлари бекор қилинган.
Мучал тўйи ва ақиқа маросимини ўтказмаслик сўралган.
Манба: 1news.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди