01:47 / 11.08.2017
6 427

Президент қарори: Эҳтиёжманд ва фаол журналистлар имтиёзли асосда уй-жой билан таъминланади

Президент қарори: Эҳтиёжманд ва фаол журналистлар имтиёзли асосда уй-жой билан таъминланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10 августда “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида келтирилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланди.

Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан “Илҳом” жамоат фондига ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Уюшмани Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилишини таъминлаш бўйича вазифа юклатилди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясининг Уюшмага хайрия асосида 1 та “Дамас” русумли автомашинасини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйиши белгилаб берилди.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов зиммасига юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қарори: Эҳтиёжманд ва фаол журналистлар имтиёзли асосда уй-жой билан таъминланади