19:33 / 12.08.2017
34 395

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи аслида ким эди?

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи аслида ким эди?
Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг Гулнора Каримованинг жинояти ҳақидаги баёнотидан сўнг, интернет тармоғида унга тегишли маълумотлар кўпайиб кетди. Шундай маълумотлардан бири Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи ҳақида. Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий Абдуроуф ўғли йирик ишбилармон ва миллиардер.

Мансур Мақсудий Афғонистоннинг ўзбеклар зич яшайдиган Андхўй шаҳрида 1966 йили, ишбилармонлар оиласида туғилган. Миллати ўзбек. Мансур АҚШнинг Гарвард Университетида таҳсил олган. 1991 йили Тошкентда Гулнора Каримова билан танишган ва унга уйланган.

Мансур Мақсудий илк бор Ўзбекистонда Coca-Cola ичимликларини ишлаб чиқара бошлаган. Шунингдек Мансур Мақсудийнинг Ироқда нефть ишлаб чиқарувчи марказларнинг ҳам бир нечтасига эгалик қилиши ҳақида айтилади. Мансур Мақсудий хозирда АҚШда истиқомат қилади.


Манба: Dia.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи аслида ким эди?