08:38 / 14.08.2017
7 533

Энди тўйда меҳмонлар 200 кишидан ошмайди, хонандалардан тортиб, ичимликлар сонигача ҳисоб берилади (Видео)

Энди тўйда меҳмонлар 200 кишидан ошмайди, хонандалардан тортиб, ичимликлар сонигача ҳисоб берилади (Видео)
3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижодкорлар билан ўтган учрашувда тўй-ҳашамлар ва улардаги ортиқча дабдаба, “келиннавкар” ҳақида айтган фикрларидан кейин, бу мавзу куннинг энг долзарб муҳокамасига айланди. Мана 10 кундирки, телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали тўй-ҳашамларни ўтказиш борасида баҳс-мунозаралар қизигандан қизимоқда.

Шавкат Мирзиёев бундай маросимлардаги ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш лозимлигини бежизга бот-бот таъкидламаяпти. Бу масала анча йиллардан буён муҳокама марказида бўлса-да, сўнгги йилларда Европага тақлид қилган ҳолда тўйларда турли удумларнинг пайдо бўлиши, ортиқча дабдали одатларнинг кўпайиши авж олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ташриф давомида давлат раҳбари тўй мавзусига ҳам тўхталиб ўтди ҳамда маросимн ўтказишнинг “Олмалиқ шаҳар тажрибаси”ни тақдим этди.

Бобур маҳалласи ҳудудида ФҲДЁ биноси қад ростлаши ва бу марказлашган дарча бўлишини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев ФҲДЁ бўлимининг янги вазифалари ҳақида қуйидагиларни сўзлади:

“Энди ФҲДЁ бўлими мудираси фақатгина рўйхатга олиб юрмайди, бу бино ичида ҳам 200 кишига мўлжалланган тўй қиладиган жой бўлади. Тўйда неча нафар хонанда бўлади, қанча ичимлик бўлади, қанча ҳаражат қилинади – назорат қилади. Тўй қилмоқчи бўлганларга айтади: мана шундай тўй қилсангиз, марҳамат рухсат берамиз, бўлмаса боринг Тошкент шаҳарга бориб тўй қилинг, дейди. Қайси ФҲДЁ бўлими, қайси ҳоким биз қабул қилган қарор бўйича тўй қилмаса, жавобгарликка тортилади.

Унда 2 та китоб, 4 та шеър ўқийди. Унда европача одам эшитмайдиган ҳар хил дискотека қўшиқлар бўлмайди. Одам тушунадиган ашулалар айтилади. ФҲДЁ мудираси қўл қўйдими, шу тўй учун жавобгар бўлади. Қаерда қоидаларга мос келмайдиган тўй бўлса, кетади ишдан. Порасини олиб, рўйхатдан ўтказадиган замон ўтиб кетди. Агар шундай қилмасак, бу иллат яхши манфаатга олиб келмайди, эртанги сиёсатимизга ҳам таъсир қилади”.

Шавкат Мирзиёев бундай фикрларни сўзлар экан, асосийси ёшларнинг бахти эканлигини таъкидлади. “Дабдали тўй ўтказиб, орадан бироз вақт ўтиб, эр-хотин ажрашиб кетса, болаларнинг тақдирини ким ўйлайди?”, деган долзарб саволни ўртага ташлади. Президент таклиф этган “Олмалиқ шаҳар тажрибаси” лойиҳаси халқ томонидан олқишлар билан кутиб олинди, унинг самарасини вақт ўтиб кўришимиз мумкин.



Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди тўйда меҳмонлар 200 кишидан ошмайди, хонандалардан тортиб, ичимликлар сонигача ҳисоб берилади (Видео)