16:33 / 14.08.2017
7 477

“Tashkent City” бунёд этиладиган ҳудуддаги уйлар ва нотурар жойлар бузилади

“Tashkent City” бунёд этиладиган ҳудуддаги уйлар ва нотурар жойлар бузилади
Бироз аввал Тошкент шаҳрида бунёд этилажак “Tashkent City” жойлашадиган ҳудуд ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинганидек, шаҳарча Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда жойлашади.

“Tashkent City”ни бунёд этишда мазкур марказ барпо этиладиган ҳудуддаги уйлар, нотурар жойлар бузилади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ҳамда фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тариқасида ер ажратилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.


Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Tashkent City” бунёд этиладиган ҳудуддаги уйлар ва нотурар жойлар бузилади