23:12 / 14.08.2017
12 148

Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов эълон қилинди. Ғолиб 15 миллионлик бўлади

Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов эълон қилинди. Ғолиб 15 миллионлик бўлади
Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳадемай 1 йил тўлади. Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 80 ёшни қаршилаш арафасида турган бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа Ислом Каримов таваллудига 80 йил тўлиши олдидан “Ислом Кримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танловини эълон қилди.

Материаллар қуйидаги талаблар асосида сараланади:

*Биринчи Президентнинг мустақилликни қўлга киритиш ва миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссасини ёритиш;
*Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва кўп қиррали фаолиятини кўрсатиб бериш;
*Мустақил Ўзбекистоннинг Ислом Каримов раҳбарлигида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи;

Кўрик-танловга 2016-2017 йилларда маҳаллий ҳамда хорижий газета ва журналларда чоп этилган, интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 31 декабрига қадар қабул қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар белгиланган:

*Ғолиб – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти;
*2 та иккинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти;
*3 та учинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти.

Танлов ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги видео орқали олишингиз мумкин.



Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов хотирасига бағишланган танлов эълон қилинди. Ғолиб 15 миллионлик бўлади