22:59 / 16.08.2017
7 966

ИИВ қошида академик лицейлар ташкил этилади

ИИВ қошида академик лицейлар ташкил этилади
Ички ишлар вазирлиги қошида академик лицейлар яратилади. Бу ҳақдаги қарорни 16 август куни Шавкат Мирзиёев имзолади, деб ёзади «Дарё» нашри.

Қабул ИИВ квоталари бўйиа танлов асосида амалга оширилади.

ИИВ академик лицейларига айлантириладиган лицей ва коллежлар рўйхати кейинроқ эълон қилинади.

2020–2021 йилларда ИИВ Академиясига шу академик лицейлар битирувчилари қабул қилинади.

ИИВ ҳарбий-техник институти ва ёнғин хавфсизлиги институтига киришда тўпланган баллнинг 10 фоизи миқдорида имтиёзли баллар ҳам тақдим этилади.

Тилга олинган олий ўқув юртларига кирмаган лицей битирувчилар ИИБларга биринчи галда қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ қошида академик лицейлар ташкил этилади