11:31 / 17.08.2017
6 500

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқанднинг собиқ Йўлбарслар хиёбонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали қад ростлади. Айни пайтда ҳайкал постаменти ва унинг олдидаги майдонда сўнгги пардоз ишлари олиб борилмоқда.

Қурилиш ишларида қатнашаётган ишчиларнинг KUN.UZга маълум қилишларича, ҳайкал кеча кечаси Тошкентдан олиб келинган. Унинг бўйи 5,8 метр бўлиб, 5,5 метр баландликдаги постаментга ўрнатилган ва усти оқ мато билан тўсиб қўйилган.

Илгарироқ И.Каримовнинг икки ҳайкали ясаб бўлингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Самарқандда ўрнатилган ҳайкалда И.Каримов плашчда тасвирланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Самарқанддаги ҳайкалнинг очилиш маросими 25 август куни бўлиб ўтади. Шу куни Самарқандда «Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали ҳам очилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди