14:51 / 17.08.2017
8 389

«Ўзбекистон 24» телеканали Аҳмадбойнинг суд жараёнидан махсус репортаж тайёрлади (видео)

«Ўзбекистон 24» телеканали Аҳмадбойнинг суд жараёнидан махсус репортаж тайёрлади (видео)
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида 16 август, чоршанба куни Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган жиноий ишлар бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 5 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Хусусан, улар Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 188-модда (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-модда (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-модда 2-қисми «а», «в» бандлари (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) ва 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда.

Суд жараёнлари давом этмоқда. Улардан тайёрланган репортажни «Ўзбекистон 24» телеканали дастурларида томоша қилишингиз мумкин.
[media=https://youtu.be/3O6aXUecZAo]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон 24» телеканали Аҳмадбойнинг суд жараёнидан махсус репортаж тайёрлади (видео)