17:30 / 17.08.2017
12 216

Тошкент яна дунёнинг энг ёмон шаҳарлари қаторидан жой олди

Тошкент яна дунёнинг энг ёмон шаҳарлари қаторидан жой олди
Дунё шаҳарларидаги турмуш даражасини ўрганиш билан шуғулланадиган Economist Intellgience Unit​ ташкилоти мутахассислари дунё шаҳарларининг ҳар йиллик яшаш учун мақбуллик рейтингини тузиб чиқишди.

Дунёнинг 140 та шаҳри ўрин олган рейтинг шаҳарлардаги тинчлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, экология ва инфратузилма даражасини 100 баллик тизимда баҳолаб, ўртача қиймати бўйича тузилган. Дунё шаҳарларидан ҳеч бири тўлиқ идеал шаҳар мақомига лойиқ кўрилмаган.

Ушбу рўйхатда Австралиянинг Мелбурн шаҳри кетма-кет еттинчи марта биринчи ўринни эгаллаган. Мелбуринга 100 баллик баҳолаш тизимида 97,5 балл берилган. Австрия пойтахти Вена шаҳри иккинчи ўринга (97,4 балл) муносиб кўрилган бўлса, Канаданинг Ванкувер шаҳри кучли учликка киришга муваффақ бўлган (97,3 балл). Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри яшаш учун энг ёмон шаҳар деб топилган (29,3 балл).

Тошкент шаҳрига мазкур рейтингда 140 шаҳар орасида 123 ўрин насиб этган. Ўзбекистон пойтахтидаги турмуш даражаси юз баллик тизимда 54,6 баллга лойиқ кўрилган. Қайд этиш жоизки, Тошкентдаги таълим даражаси 75 баллга баҳоланган.

Тошкент шаҳри Осиёда 31, Собиқ Иттифоқ шаҳарлари орасида эса Санкт-Петербург (77 ўрин), Москва (81 ўрин), Олма-Ота (100 ўрин) ва Бокудан (103 ўрин) кейин 5 ўринни эгаллаган.

Ҳонолулу шаҳри АҚШдаги энг яхши шаҳар деб топилган (19 ўрин). Умумий рўйхатда Берлин 20, Париж 29, Барселона 31, Вашингтон 32, Мадрид 38, Рим 44, Лондон 53, Нью-Йорк 55 ав Истанбул 113 ўринларда қайд этилган.

Аввалроқ эълон қилинган боша бир рейтингда ҳам Тошкент дунёнинг энг ёмон шаҳарлари қаторидан жой олган эди. Америкадаги Mercer консалтинг​ фирмаси дунёдаги 231 та шаҳар орасида Тошкентни 205 ўринга лойиқ кўрган.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент яна дунёнинг энг ёмон шаҳарлари қаторидан жой олди