22:36 / 17.08.2017
8 709

Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимидан норозими?

Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимидан норозими?
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар берди.

Унда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, видеоконференцалоқа воситасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ёшлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари таркибий бўлинмалари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Республикада нима сабабдан жиноятчилик камаймаяпти?

Давлат раҳбари йиғилишни ана шу аччиқ савол билан бошлади. Видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда давом этаётганини биргина шу саволдан англаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 февраль куни ҳам ички ишлар органлари ходимлари билан учрашув ўтказган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизимидан норозими?