Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга доирачи аёлларнинг ортиқча ҳаяжонланишлари ёқмади. Шу боис, Тожикистон раҳбари хотин-қизлар раисини ишдан олди.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мусиқачиларнинг омадсиз чиқиши туфайли амалдор аёлни ишдан ҳайдади.
Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Тожикистон раҳбари Хатлон вилоятининг Хуросон туманига ташриф буюрган. Анъанага кўра, Раҳмонни кичикроқ концерт билан кутиб олишган. Аммо Президент Имомали Раҳмонга «Очанжонхо» (Онажонлар) доирачи ансамблининг чиқиши манзур бўлмади деб ёзади Darakchi.uz.
Доирачиларнинг хатолари учун ансамбль раҳбари эмас, балки туман хотин-қизлар ва оила масалалари раиси Зиёда Саломова жавоб берди. Аёл ўша куни ишдан олинди.
Доира чертаётган аёллар эҳтимол, қаттиқ ҳаяжондан ритмга туша олмадилар ва Раҳмон бундан қаттиқ норози бўлди. Зиёда Саломова ўзининг лавозимдан озод этилганидан хафа эмаслигини айтган ҳолда, мусиқачиларнинг хатоси учун ансамбль раҳбари жавоб бериши керак эди, деган фикрни билдирган.
Нашр хабарига кўра, Тожикистонда давлат раҳбарининг ҳар бир ташрифига астойдил тайёргарлик кўрилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди