23:49 / 18.08.2017
10 288

Зангиотада 3 кишини ўлдирганликда гумонланувчи шахс ушланди

Зангиотада 3 кишини ўлдирганликда гумонланувчи шахс ушланди
Бугун, 18 август куни эрталаб Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «ж» бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи М.Мусаев ушланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси сайтида хабар берилди, деб ёзмоқда «UZ24» нашри.

Суд томонидан М.Мусаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди.

Бундан аввал жорий йилнинг 15 август куни вилоят прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани «Туробобод» маҳалласи Туркистон кўчаси 15-уйда М.Комилов (1938 й.т.), Ш.Комилова (1951 й.т.) ва Ш.Абдиеваларнинг (1967 й.т.) қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган, мазкур жиноят иши бўйича М.Мусаевга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Жиноят мазкур маҳаллада ўрнатилган кузатув камераси орқали ёзиб олинган видеотасвир ёрдамида фош этилган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада 3 кишини ўлдирганликда гумонланувчи шахс ушланди

Жамият янгиликлари