09:42 / 21.08.2017
8 337

Коллеж ва лицейларнинг тест синовлари натижалари эълон қилинди

Коллеж ва лицейларнинг тест синовлари натижалари эълон қилинди
2017 йилнинг 15 август куни ўтказилган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига саралаш тест синовларининг натижаларини ҳисоблаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.

Абитуриентлар 2017 йил 20 август куни саралаш тест синовида тўплаган балларини қабул комиссияларининг эълонлар тахталарида жойлаштирилган саралаш тест синови натижалари қайдномаларидан билиб олишлари мумкин.

Саралаш тест синови натижасини мобиль телефони орқали билиб олиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Бунинг учун мобиль телефонлари орқали жавоблар варақангиз рақамини 5100 рақамига СМС кўринишида жўнатинг ва тўплаган умумий балларингизни, ўқувчиликка тавсия этилганингиз ёки тавсия этилмаганлигинигизни билиб олинг.

Саралаш тест синови натижасини Давлат тест марказининг расмий веб сайти орқали билиш хизмати ҳам йўлга қўйилди. Бунинг учун Тест натижалари бўлимига кириб “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўтказилган саралаш тест синовлари натижалари” саҳифасининг тегишли катакчасига абитуриент ўзига тегишли жавоблар варақаси рақамини киритиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коллеж ва лицейларнинг тест синовлари натижалари эълон қилинди