12:03 / 21.08.2017
6 667

Ислом Каримов мақбараси қурилиши якунига етмоқда

Ислом Каримов мақбараси қурилиши якунига етмоқда
Самарқандда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов мавзолейи қурилиши якунига етмоқда. Айни дамда ташқи пардоз ишлари охирига етиб қолган, фақат гумбаз қисмидда ҳали бироз ишлар бор, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ҳалима Очилова айтишига кўра, мавзолейнинг ички пардоз ишларида ҳиндистонлик усталар ишлашмоқда, улар Ҳиндистондан олиб келинган қимматбаҳо тошларни ўрнатмоқда.

Қолган барча ишлар маҳаллий усталар томонидан амалга оширилмоқда. Самарқанднинг “Усто” бирлашмаси директори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени кавалери Жўрақул Иноятов айтишига қараганда, ёғоч ўймакорлик ишлари Ўзбекистон Халқ устаси Насрулла Соҳибназаров ва Миржалол Асадовлар ўз шогирдлари билан биргаликда ҳамда қўқонлик Усто Муҳаммадааминлар бажаришмоқда.

Ганчкорлик ишларини эса – Ўзбекистон Халқ устаси Мансур Муродов ва Амриддин Нажмиевлар бажаришмоқда. Тошкент халқ амалий санъати экспериментал комбинатида ишлаб чиқарилган майолика ва мозаика нақшларини ўрнатиш Раҳмон Тоҳиров бошчилигидаги бригадага топширилган.

Деворларни безаш ишлари билан Ўзбекистон Халқ устаси Абдуғани Каримов бошчилигидаги 68 кишидан иборат усталар жамоаси бажармоқда.

Мавзолей атрофида ҳам иш қизғин – Ҳазрат Ҳизр масжидни қайта таъмирланмоқда, янги айвон қурилмоқда. Шоҳи Зинда ва Ҳазрати Ҳизр қабристонлари деворлари ҳам янгича кўринишга кирмоқда. Қурилиш ишлари режасига янги таҳоратхона ҳам киритилган.

Қурувчилар мақбарани, Самарқандда 25-30 август кунлари бўлиб ўтдиган, “Шарқ Тароналари” фестивали бошланишига қадар якунлашни режалаштиришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов мақбараси қурилиши якунига етмоқда