17:31 / 21.08.2017
10 454

Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди (Фото)

Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди (Фото)
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани дала майдонида 152 ммли снаряд топилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Kun.uz га маълум қилди.

Хабар қилинишича, Жалақудуқ шаҳар Бойчеки МФЙда яшовчи Х.М. Жалақудуқ тумани Тешиктош ҚФЙ Деҳқонобод маҳалла ҳудудида жойлашган «Фозилжон-ерлари» фермер хўжалигининг дала майдонида ов қилаётган вақтида «Гаубица Д-20» номли, узунлиги 70 см, 152 мм калибрли снарядни топиб олган. У эскириб занглаган ҳолда бўлган. Шундан сўнг, Х.М. ўқ-дорини яшаш уйига олиб келган ва ўз ихтиёри билан туман ИИБ ҳодимларига топширган.

Ушбу снаряд айни вақта вилоят ИИБ махсус гуруҳ ходимларига топширилган. Терговга қадар текширувни туман ИИБ тергов бўлими олиб бормокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди (Фото)